«Кристал Пэлас»га янги бош мураббий тайинланди
Sept. 13, 2017, 7:59 a.m. 1439

“Кристал Пэлас” тажрибали Рой Ҳожсоннинг клуб бош мураббийи лавозимига тайинланишини расман эълон қилди. 70 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланди. 

Ҳожсон 2016 йил Европа чемпионатидан кейин Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога кетган ва шу вақтдан бери ишсиз қолаётганди.

Ҳожсон Англия Премьер-лигасида “Блэкберн Роверс”, “Фулхэм”, “Ливерпуль” ва “Вест Бромвич Альбион” каби клублар билан ишлаган.

“Кристал Пэлас” бош мураббийи лавозими жорий ҳафтада клуб Франк де Бурнинг бу лавозимдан кетишини эълон қилгандан кейин эгасиз қолаётганди.

“Кристал Пэлас” АПЛдаги жорий мавсумни қаторасига 4 та мағлубият билан бошлади. Боз устига, “бургутлар” чемпионатда ҳали бирор марта ҳам гол ура олмаганлар.