«Кечагина туғилганим йўқ». Карло Анчелотти танқидлардан норози
Sept. 13, 2017, 4:12 p.m. 1679

«Бавария» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўзига нисбатан кўпайиб кетган танқидларга муносабат билдириб ўтди.

«Танқид жуда кўпайиб кетди. Мен уларга ўрганиб қолганман, аммо, очиғини айтадиган бўлсам, ҳозирга келиб танқидлар сони керагидан ортиб кетди.

Мен кеча туғилиб қолганим йўқ, ахир. Кўп одамлар эса тактика, стратегия ва футболчилар позицияси бўйича маслаҳат беришга ўтиб кетган. Футбол олдингидек эмас», дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Sky Sports.