Бундеслига ҳам АПЛдан ўрнак олмоқчи
Sept. 13, 2017, 5:18 p.m. 1401

Немис футбол лигаси президенти Райнхар Раубалль ёзги трансферлар вақтини қисқартириш бўйича режалари ҳақида ўртоқлашди.

«Мен бундеслига ижро қўмитасисига трансфер вақтини қисқартириш бўйича талабнома юбормоқчиман.

Бу йилги трансфер вақтида ташқи ва ички трансферларда ва беқарорликлар кузатилди. Бунга тезда барҳам беришимиз керак», – деган Раубалль.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Англия ва Италияда трансферлар ойнаси вақтини қисқартириш, уларни чемпионат ўйинлари бошлангунига қадар якунлаш масаласии қўллаб-қувватланганди.