«Бавария»да Анчелотти ўрнига номзод тайёр
Sept. 13, 2017, 7:13 p.m. 3402

«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоани тарк этишга тайёр бўлиб турибди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, мутахассиснинг мюнхенликлар билан тузган шартномасида икки томоннинг келишувига биноан шартномани бекор қилиш банди мавжуд. Анчелоттини «Бавария»да барча нарса қониқтирмоқда, аммо агар клуб уни олиб қолишни истамаса, италиялик мутахассис яна Англияга қайтишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Бавария» келгуси мавсумдан 30 ёшли «Ҳоффенҳайм» устози Юлиан Нагельсманни бош мураббий қилишга қарор қилганини билдирганди.

Анчелотти «Челси» мураббийи сифатида 2009 йилдан 2011 йилга қадар ишлаган ва АПЛ, Англия Кубоги ва Суперкубогида зафар қучишга улгурган.