Анчелотти билан барчаси жиддий тус олмоқда
Sept. 13, 2017, 6:01 p.m. 3024

«Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Англия чемпионатига қайтишни истамоқда. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатди. 57 ёшли бу мутахассис ўз вақтида АПЛнинг «Челси» клубини бошқарганди.

Анчелотти «Бавария»да 2016 йилдан буён ишлаб келмоқда. У ўтган мавсумда жамоа билан Германия чемпиони бўлди, аммо клуб  Чемпионлар лигасини 1/4 финалда тарк этди.

Бундан аввалроқ ушбу мутахассис Хитойдаги клублардан бирини бошқариши ҳақида хабарлар тарқатган, кейинроқ унинг ўрнига «Ҳоффенҳайм»дан Юлиан Нагельсманн олиб келиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.