ОЧЛ. «Шангҳай СИПГ» ярим финалда! Одил Аҳмедов пенальтидан гол урди
Sept. 12, 2017, 8:07 p.m. 7047

Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган Хитойнинг «Гуангчжоу Эвергранд» ва «Шангҳай СИПГ» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунига етди.

Шангҳайда кечган учрашувда Одил Аҳмедов жамоадошлари билан 4:0 ҳисобида зафар қучди. Энди бу сафар Луис Фелипе Сколари шогирдлари ўз уйида шундай ғалабани қўлга киритишди ва  ҳакам қўшимча дақиқаларни белгилади. Қўшимча дақиқаларда иккала жамоа ҳам биттадан гол киритишди. ОЧЛ регламентига мувофиқ қўшимча дақиқаларда меҳмонда урилган гол қоидаси бекор қилиниши боис пенальтилар серияси белгиланди. 

Пенальтилар сериясида мезбонлар вакили Рикардо Гулартнинг хатоси ягона бўлди. Меҳмонлар таркибида эса барча футболчилар, жумладан Ҳалк, Оскар ва Одил Аҳмедов ҳам дарвозани аниқ нишонга олди. Якунда 5:4 ҳисобидаги ғалаба Андре Виллаш-Боаш жамоасини ЕЧЛ ярим финалига олиб чиқди.