Мираброр Усмонов ўрнига ЎФФга янги президент сайланди
Sept. 12, 2017, 10:48 a.m. 11723

Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот сайлов конференциясида янги президентни сайлаш маросими бўлиб ўтди.

Олий Лига клуби вакиллари, мураббийлар, раҳбарият ва вилоят футбол федерациялари етакчилари Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида йиғилишди

Йиғилишда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби вице президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлиги учун ягона номзод сифатида кўрсатилди. 

Ушбу номзодни делегатлар бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

Мираброр Усмонов 10 йиллик фаолиятидан сўнг ўрнини Аҳмаджоновга бўшатиб берадиган бўлди.