Видео: Туркия клубларида ўйнаш соғлиқ учун хавфли
Sept. 11, 2017, 5:18 p.m. 4959

«Истанбул ББ» клуби дарвозабони Вулқон Бобожон Туркия чемпионатининг 4-турида «Фенербаҳче» клубига қарши кечган учрашув (3:2) вақтида мезбон жамоа мухлислари ҳужумига йўлиқди. Ўйин якунланиши арафасида мезбон жамоа мухлислари ўтирган сектордан футболчи томон ичимлик суви идиши улоқтирилган, бутилка нишонга теккан ва 29 ёшли футболчига тиббий ёрдам кўрсатилган. У ўйинни охирига қадар давом эттира олмаган.

Қайд этиш керакки, Бобожон «Фенербаҳче» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.