«Болонья» антиқа кўринишдаги либосларини тақдим этди
Sept. 11, 2017, 10:18 a.m. 1906

«Болонья» Италия чемпионатининг «Наполи»га қарши учрашуви (0:3) олдидан меҳмонда кийиладиган либосларини тақдим этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Футболка бутунлай оқ рангда бўлиб диагонал кўринишдаги қизил-кўк чизиқлар билан уйғунлашган. Аммо бу чизиқлар шунчаки чизиқ бўлиб қолмасдан унда «Болонья»нинг ўтмишдаги юлдузлари номлари ёзуви акс этган.

Клуб жамоанинг ўтмишдаги юлдузларига ҳурмат бажо келтириш учун янги либосда айнан уларнинг исмларини ёзиб чиққан. Бундай рўйхатга Анжело Скьявио, Жакомо Бульгарелли, Чезарино Червелатти, Эцио Паскутти, Романо Фольи, Тацио Роверси, Харальд Нильсен, Хельмут Халлер, Амедео Бьявати, Марино Перани, Франко Янич ва Жузеппе Савольди жой олган. Жамоа сафида яқин ўтмишда тўп сурган футболчилар орасидан эса рўйхатга Карло Нерво, Жузеппе Синьори ва Марко Ди Вайо номлари киритилган.

Маълумот учун «Болонья» техник ҳомийси Macron спорт буюмлари ишлаб чиқарувчи компания саналади.