«Реал»да навбатдаги муаммо пайдо бўлди
Sept. 10, 2017, 10:28 a.m. 15319

«Реал» ҳимоячиси Марсело «Леванте»га қарши учрашувда  (1:1) олган тўғридан-тўғри қизил карточкаси учун қаттиқ жазоланиши мумкин, деб ёзмоқда As.

Бразилиялик футболчи  учрашувнинг 89-дақиқасида тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. Учрашув ҳаками Алехандро Эрнандес «Реал» ҳимоячисини Жефферсон Лермага нисбатан ишлатган қўполлиги учун четлатганди.

Ўйин қайдномасида ёзилишича, Марсело Лерма тўпсиз турган вазиятда унинг орқасидан келиб белига зарба берган. Лига қоидаларига кўра, агар футболчи тўпсиз ҳолатдаги ҳаракати учун қизил карточка олиб майдонни тарк этса 2 учрашувга дисквалификация қилиниши мумкин.

Агар тартиб-интизом қўмитаси Марсело бу ишни атайдан қилган деб ҳисобласа дисквалификация 4 учрашувга қадар ошиши мумкин бўлади.