Гвардиола-Клоппга қарши, Почеттино — Куманга. АПЛда тур учрашувлари анонси
Sept. 9, 2017, 3:51 p.m. 2268

Англия премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Турнинг марказий учрашуви сифатида Манчестер ва Ливерпулдаги учрашувларни кўрсатиш мумкин. Tribuna.Uz дунёнинг энг оммабоп чемпионат ўйинларига батафсил тўхталиб ўтади.

Англия премьер-лигаси. 4-тур

Манчестер Сити – Ливерпуль (9 сентябр, 16:30, UzReport, Матч! Футбол 1)

Ўйинолди қизиқарли фактлар
— «Манчестер Сити» «Ливерпуль»га қарши ўз уйида кечган сўнгги 8 учрашувнинг фақат биттасида мағлубиятга учраган (4Ғ, 3Д).
— 2015 йилнинг ноябрида қайд этилган 4:1 ҳисобидаги мағлубият «Манчестер Сити»нинг ўз уйида учтадан ортиқ гол ўтказган сўнгги ўйини бўлиб қолмоқда.
— «Манчестер Сити» АПЛдаги ўз уйида ўтказган сўнгги 23 ўйиннинг фақат (13Ғ, 9Д, 1М) биттасида ғалаба қозонган, аммо уларнинг фақатгина олтитаси ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.
— Серхио Агуэро «Этиҳад»да кечган барча беш учрашувда «Ливерпуль» дарвозасига биттадан гол киритган.
— «Манчестер Сити» собиқ футболчиси Жеймс Милнер «Ливерпуль»га ўтганидан буён собиқ жамоасига қарши тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта голда иштирок этган  (икки гол, битта ассистент).

Йўқотишлар
«Манчестер Сити» таркибида жамоа сардори Венсан  Компани майдонга туша олмайди. Илкай Гундўған тўлиқ сафга қайтган бўлса, Раҳим Стерлинг дисквалификация туфайли учрашувни ўтказиб юборади.
«Ливерпуль» яқиндагина узоқ парвоздан қайтган Роберто Фирминонинг ҳолатини аниқлаб қолиши зарур бўлади. Аммо Филиппе Коутиньо ҳамон учрашувларда майдонга туша олмаяпти. Адам Лаллана ва Натаниэль Клайн ҳам узоқ муддатга сафдан чиққан.

Арсенал – Борнмут (19:00, Матч! Арена)

Ўйинолди қизиқарли фактлар
— «Арсенал»нинг «Борнмут»га қарши барча учрашувларда ғалаба қозонган, жумладан сўнгги марта ўтган мавсумда бўлиб ўтган учрашувда 3:1 ҳисоби қайд этилган.
— 2012 йилнинг январидан буён «Арсенал» кетма-кет учта  учрашувда мағлубиятга учрамаган.
— Арсен Венгер АПЛдаги Премьер-лиганинг қолган 19 мураббийнинг ҳозирги клубидаги жами учрашувларидан кўпроқ (907 учрашувда 379 ғалаба) ғалаба (793 учрашувда 458 ғалаба) қозонган.
— Жермейн Дефо «Арсенал»га қарши АПЛнинг уч хил («Вест Ҳэм », «Тоттенҳэм» ва «Сандерленд» таркибида) жамоаси таркибида гол киритган. Фақатгина Даррен Бент кўпроқ (5та жамоа) жамоа таркибида бу ишни амалга оширган.

Йўқотишлар
«Арсенал» Алексис Санчес, Аарон Рэмзи ва Давид Оспиналарнинг  ҳолатини аниқлаб олиши керак бўлади. Бу футболчилар пайшанба куни терма жамоа ихтиёридан қайтиб келишган. Санти Касорла ва Жек Уилшир эса бу учрашувда иштирок эта олмайди.
«Борнмут» таркибида эса  Саймон Фрэнсис майдонга туша олмайди, шунингдек Каллум Уилсон ва Жуниор Станислас ҳам узоқ муддатга сафдан чиққан. Натан Акенинг ўйинда иштироки эса сўроқ остида қолмоқда.

Эвертон – Тоттенҳэм (19:00, Матч! Футбол 2)

Ўйинолди қизиқарли фактлар
— «Эвертон» 2017 йилда АПЛнинг ўз уйида ўтказган 11 ўйиндан 10тасида ғалаба қозонган (10Ғ, 0Д, 1М). Фақатгина «Тоттенҳэм» бу даврда ливерпулликлардан кўпроқ (31 очко) очко тўплашга муваффақ бўлган.
— «Тоттенҳэм» сўнгги учта учрашувда ғалаба қозонди. Улар сўнгги марта 2014 йилнинг январида тўртта учрашувда (жами бўлиб бешта учрашувда) кетма-кет ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқишганди.
— Ҳарри Кейн «шпорлар» учун жами 99та гол урган бўлиб, уларнинг 48таси меҳмондаги учрашувларга тўғри келади.
— Кейн АПЛдаги бутун фаолияти давомида 13 марта августдаги учрашувларда қатнашиб, бирорта ҳам гол ура олмаган. Бу сафар учта учрашувда ҳам бу натижани ўзгартира олмади. Аммо у барча мавсумларда сентябрдаги дастлабки ўйинидаёқ гол уришни бошлаб юборган

Йўқотишлар
«Эвертон»  бош мураббийи Рональд Куман  Никола Власичнинг дебюти бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган. Шунингдек Уэйн Руни ҳам муаммоларига қарамасдан бу учрашувда иштирок этади. Умар Ньяссе эса эндигина якка тартибда машғулотлар ўтказаётгани сабабли бу учрашувда иштирок эта олмайди. Дэви Клаассеннинг иштироки сўроқ остида қолмоқда. Росс Баркли эса узоқ муддатга сафдан чиққан.
«Тоттенҳэм» таркибида Виктор Ваньяма, Дэнни Роуз, Эрик Ламела ва Жорж-Кевин Нкуду жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмайди. Киран Триппьер ўйинга тушишга тайёр. Шу маънода Серж Орьенинг дебюти келгуси ўйинга қолиши мумкин.

Лестер – Челси  (19:00, Матч ТВ)

Ўйинолди қизиқарли фактлар
— «Лестер» «Челси»га қарши АПЛ доирасидаги 11 учрашувнинг фақат биттасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган. Бу воқеа 1998 йилнинг февралида кузатилган.
— Жейми Варди жамоага Шекспир бош мураббий бўлган 2017 йилнинг 27 февралидан бошлаб бугунга қадар 16 учрашувда 10та гол киритишга муваффақ бўлган. Фақатгина Ҳарри Кейн (12) ва Ромелу Лукаку (11) ундан самаралироқ кўрсаткичга эга.
— «Челси» АПЛ сўнгги тўрт мавсумининг сентябрида ғалаба қозона олмаган (4Д, 3М).
— Сеск Фабрегас  «Лестер»га қарши «Челси» таркибида тўртта учрашувда ўйнаб, олти голда иштирок этган. Бу унинг «Стэмфорд Бриж»га келганидан буён битта жамоага қарши сермаҳсуллиги бўйича энг яхши кўрсаткич саналади.

Йўқотишлар
«Лестер» таркибида Роберт Ҳут ва Висенте Иборра машғулотларда иштирок этишмоқда, аммо бу учрашувларда уларнинг иштироки сўроқ остида қолмоқда.
«Челси» Гэри Кэйҳилл иштирок эта олмайди. Эден Азар ниҳоят яна сафга қайтиши мумкин бўлади.

Сток Сити – Манчестер Юнайтед (21:30, Futbol TV, Матч! Футбол 1)

Ўйинолди қизиқарли фактлар
— «Сток Сити» ўз уйида ўтказган сўнгги 4та «Манчестер Юнайтед»га қарши Премьер-Лига ўйинида мағлубиятга учрамаган (2Ғ, 2Д), 2008  йилдан 2013 йилга қадар эса бешта учрашувнинг тўрттасида мағлубиятга учраганди. Бир сўз билан айтганда «Сток Сити» Фергюсонсиз қолган «МЮ»га ўз уйида ҳеч қачон ютқазмаган.
— Марк Ҳьюз Жозе Моуриньога қарши сўнгги уч учрашувдан буён мағлубиятга учрмаган (1Ғ, 2Д). Фақатгина Рональд Куман Моуриньога қарши тўрт ёки ундан кўпроқ (5 учрашув) учрашувларни кетма-кет мағлубиятсиз ўтказишнинг уддасидан чиққан.
— Генрих Мхитарян АПЛнинг дастлабки учта турида 5та голли пас муаллифи бўлди. Фақатгина Тьерри Анри (2004/05 йилги мавсумда) ва Сеск Фабрегас (2014/15) дастлабки тўртта турда олтита голли пас беришни уддалай олишган.
— Ромелу Лукаку АПЛнинг сўнгги 18 учрашувида 16та гол ва икки голли узатма муаллифи бўлган.

Йўқотишлар
«Сток Сити» сардори Райан Шоукросс ва ҳужумчиси Эрик Максим Чупо-Мотинг майдонга туша олмайди. Марк Ҳьюзнинг таъкидлашича терма жамоалар иштирокидаги ўйинлар танаффуси вақтида Курт Зума, Даррен Флетчер ва  Мам Бирам Диуф жароҳат олган ва уларнинг бу учрашувдаги иштироки сўроқ остида қолмоқда.

«Манчестер Юнайтед»эса Златан Ибраҳимович ва Маркос Рохо ўйинда иштирок эта олмайди.

Қолган учрашувлар
Брайтон – Вест Бромвич (9 сентябр, 19:00)
Саутҳемптон – Уотфорд (9 сентябр, 19:00)
Бёрнли – Кристал Пэлас (10 сентябр, 17:30)
Суонси – Ньюкасл (10 сентябр, 20:00)
Вест Ҳэм – Ҳаддерсфилд (11 сентябр, 23:59)

Азамат Муродов тайёрлади.