Узбек O'zbek
АПЛнинг август ойидаги энг яхши мураббийи аниқланди
Шанба, 09 Сентябр
3801

Англия премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши мураббий номи эълон қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий твиттери хабар қолдирди.

Унга кўра, ўтган мавсумда чемпионшипдан АПЛга йўлланма олган «Ҳаддерсфилд» клуби бош мураббийи Давид Вагнер дебют ойидаёқ рақибларини ортда қолдириб август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. 

«Ҳаддерсфилд» август ойида 3та ўйин ўтказиб, 2та ғалаба ва 1та дурангга эришди. Жамоа 4та гол уриб ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз