Узбек O'zbek
«Реал» Эдегор билан шартномани узайтирди
Чоршанба, 06 Сентябр
3762

Мадриднинг «Реал» клуби норвегиялик ярим ҳимоячи, «Ҳеренвен»да ижара асосида тўй сураётган Мартин Эдегор билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилган.

«Ҳа, «Реал» билан шартномам камида 2018 йилгача амалда бўлади. Айни вақтда бундан ортиқ гапира олмайман», — дея Эдегорнинг сўзларини келтирган VG Sporten.

«Реал» Эдегорни 2015 йил қишида Норвегиянинг «Стрёмсгодсет» клубидан сотиб олганди. Ўшанда ОАВда ушбу футболчининг Мадрид жамоасидаги маоши миқдори 105 минг еврони ташкил қилиши айтилганди. Футболчининг ижараси 2018 йилгача расмийлаштирилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз