Бокс, ЖЧ–2017: Ҳасанбой Дўсматов финалда ютқазди
Sept. 2, 2017, 9:31 p.m. 5712

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашувлари бошланди.

Маълумки, вакилларимиздан тўрт боксчи финалга йўл олган ва уларнинг ҳаммаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказишади.

46–49 кг вазн тоифасидаги боксчилар ўртасидаги дастлабки жангда Ҳасанбой Дўсматов кубалик Жоанис Аргилагосга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бииизни олдинда вакилларимиз иштирокидаги учта жанг кутиб турибди:

52 кг. Финал. 21:20:

Жасурбек ЛАТИПОВ (Ўзбекистон) - Йосбани ВЕИТИА (Куба)

56 кг. Финал. 21:40:

Қайрат Ералиев (Қозоғистон) - Дюк Раган (АҚШ)

60 кг. Финал. 22:00:

Лазаро Алварес Эстрада (Куба) - Софиан УМИҲА (Франция)

64 кг. Финал. 22:20:

Иқболжон ХОЛДОРОВ (Ўзбекистон) - Анди КРУЗ ГОМЕС (Куба)

69 кг. Финал. 22:40:

Шаҳрам ҒИЁСОВ (Ўзбекистон) - Рониэл ИГЛЕСИАС ГОМЕС (Куба)

75 кг. Финал. 23:00:

Абилхан Аманкул (Қозоғистон) - Олександр Хижняк (Украина)

81 кг. Финал. 23:20:

Хулио Ла Круз (Куба) - Жозеф Уард (Ирландия)

91 кг. Финал. 23:40:

Евгений Тишченко (Россия) - Эрисланди Савон (Куба)

91+ кг. Финал. 00:00:

Қамчибек ҚЎНҚАБАЕВ (Қозоғистон) - Маҳаммадрасул Мажидов (Озарбойжон)

Финал жангларида энг кўп вакил Кубадан иштирок этмоқда — 7 боксчи. Сўнгра Ўзбекистон вакиллари — 4 боксчи. Қозоғистон вакилларидан 3 киши финалга чиққан. АҚШ, Франция, Украина, Ирландия, Россия ва Озарбойжондан бир нафардан вакил олтин медал учун курашади.