Узбек O'zbek
Мейвезер МакГрегорни нокаутга учратди
Якшанба, 27 Август
8258

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида америкалик боксчи Флойд Мейвезер ва UFC вакили Конор МакГрегор ўртасида шоу жанг бўлиб ўтди. 

Дастлабки 6 раунд давомида Мейвезер фаоллик кўрсатмади ва илк марта рингга чиққан рақибига жанг қилиш имкониятини берди. МакГрегор имкон қадар зарбалар беришга ҳаракат қилди, аммо бу америкалик боксчига ортиқча муаммо туғдирмади. 

Еттинчи раунддан бошлаб Мейвезер ҳақиқий боксчилардек ҳаракат қила бошлади ва ирландиялик спортчига зарбалар ёғдиришни бошлади. 10-раундга келиб эса рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Ирландиялик жангчи техник нокаутга учради.

Шу тариқа, Флойд Мейвезер фаолиятидаги 50-ғалабани қўлга киритди. У боксчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз