Узбек O'zbek
Зидан ўзига хос рекорд ўрнатди
Душанба, 14 Август
9477

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «қаймоқранглиларнинг» «Барселона» билан «Камп Ноу»да кечган илк уч учрашувнинг биронтасида мағлубиятга учрамаган илк устозига айланди. 

«Реал» 2015/16 йилги мавсумда «Камп Ноу»да Испания чемпионати доирасида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган мавсумда «қаймоқранглилар» Примера доирасида кўк-анорранглилар билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган. Янги мавсумнинг илк ўйинида эса мадридликлар Испания суперкубоги учун дастлабки баҳсда меҳмонда 3:1 ҳисобида устун келди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» 2017/18 йилги мавсумнинг 36-турида «Камп Ноу»да ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 2018 йилнинг 6 май кунига режалаштирилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз