Зидан «Реал» билан янги шартнома имзолади
Aug. 12, 2017, 2:01 p.m. 3467

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Мадрид клуби билан янги шартнома ҳақида келишиб олди, деб хабар бермоқда «Р-Спорт».

AS маълумотига кўра, мутахассис йилига 8 млн евро олади. Томонлар шартномани яна уч йилга – 2020 йилга қадар чўздириш ҳақида бир қарорга келишган. Зидан амалдаги шартномага кўра йилига тахминан 4,35 млн евро ишлаб топади, шунинг учун мутахассиснинг иш ҳақи қарийб икки баробарга ошади. Шунингдек, Зидан муваффақиятли натижалари учун икки ҳисса мукофот пули олади.

Зидан Мадрид клубига 2016 йилнинг январида бош мураббий этиб тайинланди ҳамда ўшанда бери ЕЧЛда икки бор (2016 ва 2017 йил), Испания чемпионатида (2016/17), УЕФА суперкубогида икки марта (2016, 2017) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (2016) ғалаба қозонди.