«ПСЖ» «Монако»дан яна бир футболчи харид қилмоқчи
Aug. 12, 2017, 3:52 p.m. 3309

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Монако»нинг бразилиялик яримҳимоячиси Фабиньони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти, деб хабар бермоқда Le Figaro.

Манба берган хабарга кўра, клубинг 45 млн евродан иборат биринчи таклифи монегаскликлар томонидан рад этилганди. Эндиликда «ПСЖ» 60 млн. евролик янги таклиф тайёрламоқда.

Бундан ташқари «ПСЖ» Португалия терма жамоаси футболчиси Данилу Перейруни ҳам муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Унинг товон пули ҳам 60 млн. евро ташкил қилади. Аммо 23 ёшли Фабиньо парижликларнинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди.