«Ницца» «Наполи»га қарши икки етакчисидан фойдалана олмайди
Aug. 12, 2017, 12:38 p.m. 884

Европа чемпионлар лигасининг сўнгги саралаш босқичи доирасида «Наполи» ва «Ницца» жамоалари ўртасидаги учрашувда француз икки етакчи футболчилари хизматидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда «Ницца» бош мураббийи Люсьен Фавр «Труа»дан учралган мағлубиятдан сўнг берган интервьюсида гапириб ўтди.

Мураббийнинг фикрича, Балотелли ва Снейдер «Наполи»га қарши бўладиган ўйингача тикланиб улгурмайди. Маълумот учун, Снейдер янги клуби сафида ҳали биронта расмий ўйинда майдонга тушмаган.

«Биз уларни Неаполда майдонга тушишини кутаётганимиз йўқ. Улар жуда тез фурсатлар ичида тикланиб улгура олишмайди. Бундан умид қилишнинг фойдаси йўқ», - деган мураббий.