«Челси» Матич ўрнига футболчи топди
Aug. 12, 2017, 6:49 p.m. 4534

«Челси» клуби «Лестер» яримҳимоячиси Дэнни Дринкуотерни сотиб олиш учун унга берилган таклифни яхшиламоқчи. Бу ҳақда The Teleraph нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, лондонликлар унга олдинги таклифни 10 миллион фунтга ошириб – 25 миллион фунт таклиф қилмоқчи. Дринкуотернинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартириш истагида юрибди.

Аммо шунга қарамай, «Лестер» «Челси»дан 27 ёшли инглиз футболчиси учун 40 миллион фунт талаб қилиши кутилмоқда. Шунча суммага лондонликлар Неманья Матични «Манчестер Юнайтед»га сотишганди.