«Бу АПЛ, болакай-2!» Голлар шоуси давом этди
Aug. 12, 2017, 6:39 p.m. 4145

Англия премьер-лигасининг 1-туридан ўрин олган иккинчи учрашувда «Уотфорд» «Ливерпуль»ни қабул қилди.

Бу учрашувда ҳам биринчи учрашувда бўлгани каби голлар «ёмғири» кузатилди. Аввалига мезбонлар икки марта ҳисобда боришига қарамай «Ливерпуль» ҳисобни ўз фойдасига оғдиришга муваффақ бўлганди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Уотфорд» 3-голни киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолишнинг уддасидан чиқа олди.

Шу билан Англиянинг ортда қолган иккита учрашувида жами 13та гол киритилди. «Ливерпуль» ва «Уотфорд» бир очкодан бўлишиб, ҳозирча турнир жадвалининг 2-3 ўринларида бўлиб туришибди.

Англия премьер-лигаси, 1-тур

Уотфорд – Ливерпуль 3:3 (2:1)

Голлар: Окака Чука (8), Дукуре (32), Бритос (90+3) – Мане (29), Фирмино (55, пенальти), Салоҳ (57).
Уотфорд: Гомес, Бритос, Холебас, Янмат (Фемения, 18), Кабуль, Дукуре, Клеверли, Амрабат, Чалоба, Перейра (Ришарлисон, 49), Окака Чука (Грэй, 63).
Ливерпуль: Миньоле, Ловрен, Матип, Морено, Александер-Арнолд (Гомес, 90), Салоҳ (Милнер, 86), Чан, Фирмино (Ориги, 81), Вейналдум, Мане, Ҳендерсон.
Огоҳлантиришлар: Мане (37), Александер-Арнолд (61), Миньоле (88).