«Барселона» ҳам бразилиялик футболчини товон пулини тўлиқ тўлаб сотиб олади
Aug. 12, 2017, 6:47 p.m. 5824

«Гуангчжоу Эвергранд» клуби яримҳимоячиси Паулиньо фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, каталонияликлар клуби хитойликларга футболчининг шартнмоасида кўрсатилган товон пули 40 миллион еврони тўлиқ тўлаб беради. Тез орада «Барселона» бразилиялик футболчининг трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.

«Барса» футболчи учун 20 миллион евродан бошлаб икки марта таклиф билан чиққан, аммо «Гуангчжоу» уни товон пулидан арзонига сотмаслигини билдириб икки сафар ҳам рад жавобини берганди.