АПЛ. «Манчестер Сити» мавсумни ғалаба билан бошлади
Aug. 12, 2017, 11:36 p.m. 3862

Англия премьер-лигасининг 1-туридан ўрин олган яна бир учрашув бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Сити» дебютант «Брайтон» меҳмони бўлиб, ғалаба қозонди.

Ўта мураккаб кечган учрашувда, манчестерликлар узоқ вақт рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади. Фақатгина 70-дақиқага келиб Серхио Агуэро ҳисобни очган бўлса, Данк беш дақиқа ўтиб ўз дарвозасини ишғол қилди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа «Манчестер Сити» кетма-кет еттинчи мавсумда биринчи турни ғалаба билан бошлади ва ўзига хос кичик рекорд соҳибига айланди.

Англия премьер-лигаси, 1-тур

Брайтон – Манчестер Сити 0:2 (0:0)

Голлар: Агуэро (70), Данк (75, автогол).
Брайтон – Райан, Даффи, Зуттнер, Сальтор, Данк, Проппер, Стивенс, Гросс, Марч (Кнокерт, 77), Браун (Мерфи, 24), Хемед (Мюррей, 60).
Манчестер Сити: Эдерсон, Компани, Стоунз, Данило (Сане, 68), Отаменди, Фернандиньо, де Брюйне, Сильва, Уокер, Габриэл Жезус (Стерлинг, 78), Агуэро (Бернарду Силва, 83).
Огоҳлантиришлар: Габриэл Жезус (29), Стерлинг (82).