Расман: Коутиньо сотилмайди
Aug. 11, 2017, 2:58 p.m. 4677

«Ливерпуль» жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартирмайди. Бу ҳақда «Ливерпуль» расмий сайтида маълум қилинган.

«Биз Филиппе Коутиньо борасида аниқ айтмоқчимиз. Клубнинг якуний позицияси шундайки, биз у бўйича таклифларни қабул қилмаймиз ва кўриб чиқмаймиз. У «Ливерпуль»да қолади», — дейилган баёнотда.

Қайд этиш керакки, «Барселона» ушбу футболчини Неймарга ўринбосар сифатида кўраётган ва уни сотиб олиш учун 130 миллион евро беришга тайёр эди.