Узбек O'zbek
Туркия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Пайшанба, 03 Август
2470

Россиянинг «Зенит» ва Украинанинг «Шахтёр» клублари собиқ бош мураббийи Мирча Луческу Туркия терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган маълумотга кўра, туркияликлар румин мутахассиси билан «2+1» кўринишидаги шартномага имзо чеккан.

Олдинги бош мураббий Фотиҳ Терим 4 йиллик фаолиятидан сўнг ўтган ҳафтада истеъфога чиқарилганди.

72 ёшли Луческу май ойида «Зенит»ни тарк этганди. Унинг бошчилигида питерликлар Россия чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз