Роналду яна фарзанд кутмоқда
July 18, 2017, 5:02 p.m. 10657

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир бор ота бўлиши ҳақида хабар қилди. Португалиялик футболчи ўз маъшуқаси Жоржина Родригес ҳомиладор эканини тасдиқлаган.

«Менда яна бир фарзанд бўлиши мени қувонтирадими? Ҳа, жуда ҳам», - дея Роналдунинг сўзларини келтирган El Mundo.

8 июнь куни футболчига суррогат она икки чақалоқ - Ева ва Матеуни туғиб берганди. Роналду 2010 илк марта ота бўлган, унинг биринчи фарзандини ҳам суррогат она туққанди.