«Ювентус» икки футболчини трансфер қилмоқда
July 17, 2017, 3:48 p.m. 3272

«Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари томонидан қизиқишлар мавжуд бўлган «Челси» ярим ҳимоячиси Неманья Матич «Ювентус»га ўтиши мумкин.

Corriere dello Sport хабарида айтилишича, 28 ёшли ушбу сербиялик футболчи туринликлар жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегрига ушбу клубга ўтишга рози бўлган.

Бундан олдинроқ, «Челси» Матич учун 45 миллион евро талаб этаётгани айтилган, ҳавбекнинг ўзи эса лондонликлар раҳбариятидан нархни пасайтиришни сўрагани айтилганди.

Бундан ташқари, хабарда «Ювентус» «Фиорентина»дан Федерико Бернардескини ўз сафига қўшиб олиш арафасида тургани айтилган.

Икки трансфер ҳам яқин вақтлар ичида амалга оширилиши кутилмоқда.

Айни вақтда Матич «Челси» билан умумий гуруҳда шуғулланмаяпти.