Уолкотт учун 35 миллион евро таклиф этилди
July 17, 2017, 3:25 p.m. 2169

«Эвертон» «Арсенал»дан Тео Уолкоттни сотиб олмоқчи. Daily Mail хабарига кўра, Ливерпуль клуби ёздаги навбатдаги нишони сифатида ушбу англиялик футболчини белгилаб олган.

11 йилдан буён «Арсенал»да тўп суриб келаётган Уолкотт учун «Эвертон» 35 миллион евро тўлашга тайёр.

Бундан олдинроқ Уолкотт «Вест Ҳэм» таклифини рад этганди. Лондон жамоаси 28 ёшли футболчи учун 20 миллион евро таклиф этганди.

Уолкоттнинг «Арсенал» билан шартномаси 2019 йилга қадар тузилган.

Ўтган мавсумда ушбу футболчи барча турнирлар доирасида 37 учрашув ўтказди ва 19 гол уриб, икки голга узатма берди.