Сиссе футболга қайтишини хет-трик билан нишонлади
July 17, 2017, 1:59 a.m. 4331

"Ивердон" янги футболчиси Жибриль Сиссе "Фрибур"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида хет-трик қайд этди. Учрашув "Ивердон"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Июль бошида 35 ёшли ҳужумчи икки йиллик танаффусдан сўнги фаолиятини қайта тиклаб, Швейцария 3-дивизиони аъзоси "Ивердон" билан шартнома имзолаган эди. 

Сиссе охирги марта расмий учрашувни 2015 йил 23 май куни "Бастия" таркибида ўтказган эди.