«Реал» Мбаппени олиш учун Бэйлни сотмоқчи
July 17, 2017, 12:45 p.m. 5089

«Реал» Гарет Бэйлни сотишга тайёр.

Sunday Express манбаси берган маълумотга кўра, ушбу уэльслик футболчи трансферидан тушган маблағ эвазига мадридликлар жамоаси «Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппени харид қилишни режалаштирган.

Бундан аввалги хабарларда, уэльслик футболчига АПЛнинг қатор клублари, шунингде, «ПСЖ»дан жиддий қизиқишлар мавжудлиги, аммо футболчининг ўзи Мадридда қолиб, франциялик ёш футболчига рақобат қилишга тайёрлиги айтилганди.

Бэйл «қаймоқранглилар» сафига 2013 йили «Тоттенҳэм»дан келиб қўшилган. Ўтган вақт ичида ушбу футболчи жамоаси билан  чемпионат ва Испания Кубогида, шунингдек Чемпионлар лигасида (3 марта), УЕФВ Суперкубогида (2) ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (2) ғалаба қозонган.