Моуриньо пулни аямаяпти. Олдинда яна бир катта трансфер
July 17, 2017, 12:21 p.m. 7649

«Интер» ярим ҳимоячиси Иван Перишич яқин кунларда «Манчестер Юнайтед»га ўтади.

FC Inter News тарқатган хабарга кўра, «Қизил иблислар» 28 ёшли хорватиялик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва икки кун ичида унинг трансферини расмийлаштирмоқчи.

Бундан аввалги хабарларда инглизлар клуби Перишич учун 50 миллион евро тўлаши, шунингдек бонуслар кўзда тутилгани айтилганди.

Ўтган мавсумда Перишич «Интер» таркибида 41 учрашув ўтказган ва 10 гол уриб, 10 голга узатма берган.