«Милан»ни тўхтатиб бўлмаяпти. Жамоа бош директори яна ҳужумчилар истамоқда
July 17, 2017, 4:19 p.m. 3982

«Милан» бош директори Марко Фассоне клубнинг трансфер сиёсати ҳақида гапирди.

«Яна Белотти, Мората ёки Обамеянг билан шартнома имзоласак яхши бўларди. Кўрамиз, биз кимни танлар эканмиз. Балки, биз ОАВда ёзилаётганлардан бошқа номзод билан шартнома имзолармиз.

Ҳужумчи сотиб олиш учун ҳаракатларни давом эттирамиз», — деган Фассоне Mediaset Premium эфирида.

У шунингдек, ҳар куни топ даражадаги футболчилар ундан «Милан»нинг янги лойиҳаси ҳақида сўрашаётганини айтиб ўтган.

«Биз ўтган мавсумда олтинчи ўринни эгаллаб Европа лигасига йўлланма олган Винченцо Монтелланинг жамоасини кучайтирмоқчимиз. Массимилиано Мирабелли (спорт директори) билан биргаликда биз клубга ёрдам бериши мумкин бўлган кучли футболчиларни жамламоқдамиз.

Ҳар куни топ даражадаги футболчилар бизнинг лойиҳамизга қизиқиб, маълумот сўрашади. Бу эса биз учун шараф», деган у. 

Бундан олдинроқ «Милан» «Реал»дан Альваро Моратани 70 миллион еврога трансфер қилишга яқин экани ҳақида хабар берилганди.

Шу кунгача жамоа 10 футболчи трансферини расмийлаштирганди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес, «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва, «Сандерленд»дан ҳужумчи Фабио Борини, «Байер»дан Ҳоқон Чалхонўғли, «Аталанта»дан Андреа Конти, «Ювентус»дан Леонардо Бонуччи ва «Лацио»дан Лукас Биглия сотиб олинганди. Шунингдек жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг катта акаси Антонио Доннарумма Грециянинг «Астерас» клубидан қайтариб сотиб олинган.