«Милан» Моратага катта маош таклиф қилди
July 17, 2017, 3:34 p.m. 2224

«Милан» «Реал»дан Альваро Моратани ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий қизиқиш билдирмоқда. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, итальян гранди ушбу испаниялик футболчига 10 млн евро миқдорида маош таклиф этмоқда.

Шунингдек, миланликлар 24 ёшли ҳужумчи трансфери учун Мадрид жамоасига 70 миллион евро таклиф этмоқда, «Реал» 90 миллион евро талаб қилган.

Манба маълумотига кўра, Мората ҳам Италияга қайтишга қарши эмас. У «Қироллик клуби»да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози бўлмоқда, у жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун асосий таркибдан жой берадиган жамоага ўтмоқчи. 

«Қаймоқранглилар» жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан эса Моратанинг кетишини истамаяпти ва унга кўпроқ ўйин амалиёти ваъда қилмоқда. Аммо Моратани бу ваъда қаноатлантирмаяпти.