«Милан» давом этади. Навбатда Саншеш
July 17, 2017, 2:33 p.m. 2690

«Бавария» бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге мюнхенликлар жамоаси ярим ҳимоячиси Ренату Саншешга «Милан» томонидан қизиқиш мавжудлигини тасдиқлади. 

Бундан аввалги хабарларда «россонерилар»ушбу 19 ёшли футболчини икки йил муддатга 7 миллион евро эвазига ижарага олиб, кейинроқ 40 миллион еврога трансфер қилмоқчилиги айтилганди.

«Мен тасдиқлайман, «Милан» бу футболчимизга қизиқмоқда. Аммо ҳали ҳеч қандай келишув йўқ», – дея Руммениггенинг сўзларини келтирган Bild нашри.

Ренату Саншеш ўтган йил ёзида «Бенфика»дан «Бавария»га келиб қўшилган, аммо Карло Анчелотти уни асосий таркибга киритмади, футболчи ўтган мавсумда жами 25 ўйинда майдонга тушди (асосан захирадан).