«Аҳмад» илк расмий учрашувида ғалаба қозонди
July 17, 2017, 8:52 a.m. 3273

«Аҳмад» футбол клуби Грозний шаҳрида Россия премьер лигасининг 2017/2018 йилги мавсуми илк тури учрашувида Пермнинг «Амкар» жамоаси билан учрашди.

Грозний жамоаси ўз номини ўзгартирганидан сўнг илк расмий учрашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Аҳмад»нинг расмий учрашувдаги биринчи голига жамоанинг бразилиялик футболчиси Леонардо Жаба муаллифлик қилди. Ўйинчи дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқди ва ўткир бурчак остидан тўпни яқин бурчакка аниқ жойлади.

«Аҳмад» кейинги турди «Ростов» билан меҳмонда учрашса, «Амкар» 21 июль куни «Анжи»га қарши майдонга тушади.

Аҳмад – Амкар 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 39 Лео Жаба.

Аҳмад – Городов, Уциев, Семенов, Анхель, Филипе Сампайо, Муҳаммадий, Митришев (Қодиров, 67), Иванов, Родолфо, Лео Жаба (Раванелли, 78), Балай.
Амкар – Нигматуллин, Милькович (Гиголаев, 57), Зайцев, Сиваков, Идову, Занев, Рязанцев (Костюков, 46), Комолов, Голь, Бодул, Прокофьев (Гасилин, 69).

Огоҳлантиришлар: Сиваков (15), Костюков (77), Занев (79), Раванелли (79), Қодиров (85), Гасилин (90).