«Интер» «МЮ»га кетаётган Перишич ўрнига ўринбосар топди
July 17, 2017, 12:52 p.m. 2208

«Лацио» ярим ҳимоячиси Бальде Кейта яқин вақтлар ичида «Интер» футболчисига айланади. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатди.

«Лацио»дагилар Бальде машғулотларда қатнашмаётганини унинг жароҳати билан изоҳлаган, аммо ОАВ ушбу сенегаллик футболчи «Интер» билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар топган.

«Интер» Кейтага 5 йиллик шартнома таклиф қилган, унинг жамоадаги маоши йилига 3 миллион еврони ташкил этади.

«Интер» ўз етакчиларидан бири Иван Перишични «МЮ»га қўйиб юбормоқда, Кейта жамоада айнан унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Бундан аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Перишични 50 миллион еврога трансфер қилаётгани ҳақида хабар берилганди.