Ибраҳимович рекорд шартномадан воз кечди
July 17, 2017, 8:29 a.m. 6227

Ҳужумчи Златан Ибраҳимович «Лос-Анжелес Гэлакси»га ўтишдан бош тортди, сабаби «Манчестер Юнайтед»га қайтиш ҳақида ўйламоқда, деб хабар берди Calciomercato The Sun’га асосан.

Аввалроқ Калифорния жамоаси швециялик футболчига йилига 7,7 млн долларлик иш ҳақига эга шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди. Агарда Златан ушбу таклифни қабул қилганида, MLS тарихидаги энг кўп маош олувчи ўйинчига айланарди. Бироқ 35 ёшли Ибраҳимович тиззадаги жароҳатидан сўнг тикланишда давом этмоқда ва «МЮ» билан янги шартнома имзолаш ниятида.

Ўтган мавсумда Ибраҳимович АПЛда 28 учрашув ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Златан «МЮ» билан Англия суперкубоги, Лига кубоги ва Европа лигасида ғалаба қозонган.