«Челси» «Реал» ҳимоячиси билан келишувга эришди
July 17, 2017, 11:33 a.m. 5545

"Челси" "Реал Мадрид" ҳимоячиси Данило билан шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда GloboEsporte маълум қилди. 

Ҳозирда шартнома шартлар ошкор қилинмаган. 

Аввалроқ, "Ювентус" ва "Реал" Данило трансфери борасида келишувга эришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. 

26 ёшли ҳимоячи "Реал" таркибига 2015 йилда "Порту"дан келиб қўшилган. "Қироллик клуби" футболчига 31,5 млн евро миқдорда пул тўлаган.