Ҳарт бугун инглиз клубларидан бирида тиббий кўрикдан ўтади
July 17, 2017, 12:29 p.m. 2061

«Манчестер Сити» дарвозабони Жо Ҳарт Лондоннинг «Вест Ҳэм» клубига ўтмоқда.

BBC тарқатган хабарга кўра, клублар ушбу футболчининг ижара шартномаси бўйича келишувга эришган.

30 ёшли дарвозабон бугун Лондонда тиббий кўрикдан ўтиб, шартномани имзолайди.

Мавсум сўнгида лондонликлар жамоаси Ҳартнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиши мумкин бўлади.

Ҳарт Хосеп Гвардиола келгач «Манчестер Сити»нинг асосий таркибидан тушиб қолган, ўтган ёзда «Торино»га ижарага берилганди. Турин жамоасида у А Серияда 36 учрашувда майдонга тушди ва 62 гол ўтказди. Туринликлар унинг маоши катталиги туфайли уни сотиб олишга рози бўлмади.