«Арсенал» Санчес кетса, Дембелени олиб келади
July 17, 2017, 3:58 p.m. 1692

«Арсенал» «Селтик»дан Мусса Дембелени харид қилмоқчи. The Telegraph хабарига кўра, Лондон жамоаси агар Алексис Санчес билан шартномани узайтира олмаса, ушбу 21 ёшли футболчини олиб келади.

Бундан аввалроқ «Арсенал» жамоаси бош мураббици Арсен Венгер Алексиснинг жамоада қолишига ишонч билдирганди.

28 ёшли футболчи эса Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага ўтишни исташини билдирган. Унга «Бавария», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларидан қизиқишлар мавжуд эди, аммо уларнинг биринчиси курашдан чиққан.

Чилилик ҳужумчи билан шартнома муддати 2018 йилгача тузилган, агар у билан шартнома узайтирилмаса, у бир йилдан кейин эркин агент сифатида клубни текинга тарк этиши мумкин. Шу туфайли у шу йил ёзида бошқа жамоага сотилиши кутилмоқда.

Дембеле ўтган мавсумда «Селтик» билан чемпион бўлган, Шотландия чемпионатида энг яхши тўпурарга айланган, унинг жамоаси билан шартномаси муддати 2020 йилгача тузилган.