Видео: «Наполи» футболчиси майдоннинг иккинчи қисмида туриб гол урди
July 16, 2017, 6:14 p.m. 3785

«Наполи» ҳимоячиси Влад Кирикеш қуйи дивизион вакили «Тренто» жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви вақтида майдоннинг иккинчи қисмида туриб рақиб дарвозасига гол урган.

Биринчи бўлим вақтида, 38-дақиқада ушбу руминиялик  футболчи майдоннинг марказий қисмидан туриб олдинга чиқиб кетган дарвозабонни кўрган ва тўпни куч билан тепган. Бу учрашувдаги иккинчи гол эди.

Ўртоқлик учрашуви «Наполи»нинг 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.