Узбек O'zbek
"Галатасарой"дан кетган Снейдерга ҳозирча ҳеч қайси жамоадан таклиф бўлмаган
Якшанба, 16 Июл
1876

"Галатасарой" билан шартномасини бекор қилган нидерландиялик ярим ҳимоячи Уэсли Снейдер ҳозирда фаолиятини қайси жамоада давом эттириши ҳақида ўйлаб кўргани йўқ. 

"Менда ҳозирча келажак учун режалар йўқ. Мен Амстердамга кетаман. У ерда бир қарор қабул қиламан. Ҳозирги вақтда менда ҳеч қандай режалар йўқ, бироқ мен ўз ўйинимга ишонаман. Нимадир албатта пайдо бўлади. 

Албатта, менга аламли. Агарда бундай кетишга тўғри келса, бу у қадар ёқимли эмас. Мураббий ўз қарорини қабул қилди. У мен билан ишламасликка қарор қилди", – деди Снейдер. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз