Узбек O'zbek
Снейдер "Галатасарой" билан шартномасини бекор қилди
Шанба, 15 Июл
2792

"Галатасарой" ўзининг расмий сайтида жамоа ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер билан шартнома бекор қилингани ҳақида эълон қилди. Томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. 

33 ёшли футболчининг "Галатасарой" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида тугаши керак, кейинги мавсум учун у 4,5 млн евро маош олиши керак эди.

Шартнома бекор қилиш шартига кўра, кейинги 3 йил ичида Снейдер бошқа турк клубига ўтадиган бўлса, "Галатасарой"га 20 млн евро жарима тўлаши керак бўлади. 

Снейдер 2013 йилнинг январидан "Галатасарой" таркибида фаолият юритиб келаётганди. Футболчи клубда бир маротаба Туркия чемпионатини, шунингдек, уч маротабадан мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз