Салоҳ "Ливерпуль"даги дебютида жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди
July 15, 2017, 8:17 a.m. 4743

"Ливерпуль" "Уиган Атлетик"ка қарши кечган ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди. Уиган стадионида кечган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

"Ливерпуль" таркибида Муҳаммад Салоҳ дебютини ўтказиб, янги жамоа учу нилк голини киритишга муваффақ бўлди. 

21-дақиқада Алекс Гилбей "Уиган"ни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим охирларига 25 ёшли мисрлик футболчи ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ июнда "Рома"дан "Ливерпуль" таркибига келиб қўшилган эди. Трансфер нархи 42 млн евро бўлиб, бонуслар сабаб яна қўшимча 8 млн еврога тушиши мумкин.