Одил Аҳмедов жамоаси Ҳалкнинг голи эвазига Хитой чемпионатида 1-ўринга чиқиб олди
July 15, 2017, 3:56 p.m. 2400

«Шангҳай СИПГ» Хитой суперлигасининг 17 тури доирасидаги учрашувда меҳмонда мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган «Яньбянь Фуда» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг саккизинчи дақиқасида Элкесон ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада У Лэй иккинчи тўпни киритди. Мезбонлар бир неча дақиқа ўтиб битта тўп киритишди, бироқ, қўшиб берилган дақиқаларда Ҳалк якуний натижани ўрнатди – 3:1.

Андре Виллаш-Боаш жамоаси мусобақа жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди «Гуанчжоу Эвергранд»ни ҳозирча икки очкога ортда қолдирмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, «Шангҳай СИПГ»нинг «Яньбянь Фуда» клубига қарши учрашувида ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.