Ишқибозлар ҳужумига учраган форвард сариқ карточка билан жазоланди
July 15, 2017, 8:03 p.m. 1695

Шотландиянинг «Селтик» футбол жамоаси ҳужумчиси Ли Гриффитс ЕЧЛнинг «Линфилд» клубига қарши кечган иккинчи саралаш босқичи илк учрашувида ғалати сариқ карточкага муносиб кўрилди.

The Telegraph’нинг хабар беришича, форвард иккинчи бўлимда бурчак тўпини амалга оширишга ҳаракат қилди, Белфастдаги «Уиндзор Парк» стадионида йиғилган ишқибозлар унга турли буюмларни отишган, улар орасида эса ҳаттоки шиша бутилка ҳам бўлган.

Гриффитс бир қанча вақт давомида бурчак тўпини амалга ошира олмади ва ҳакамнинг эътиборини рўй бераётган ҳолатга қаратмоқчи бўлди, натижада огоҳлантириш олди.

Учрашув Шотландия жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жавоб беллашуви 19 июлга белгиланган.