«Челси» Бакайоко трансферини эълон қилди
July 15, 2017, 9:53 p.m. 3803

"Челси" ўзининг расмий сайтида "Монако" ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайоко трансферини эълон қилди. 

22 ёшли француз "Челси" билан 5 йиллик шартнома имзолади ва янги жамоада 14-рақам остида майдонга тушади. 

"Бу ерда бўлиш ва ажойиб жамоа ўйинчига айланишдан жуда хурсандман. Мен "Челси"нинг ўйинларида улғайганман ва бу жамоа билан шартнома имзолаш мен учун оддий иш бўлди, чунки мен бу клубни яхши кўраман. Фантастик тренер ва жамоадошлар билан бирга ишлашни интиқлик билан кутмоқдаман", – деди Бакайоко. 

Аввалроқ трансфер нархи тахминан 40 млн евро экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.