Видео: «Саутҳемптон» худди Месси билан шартнома имзолагандек
July 14, 2017, 3:09 p.m. 4648

«Саутҳемптон» дарвозабон Стюарт Тэйлор билан шартномани узайтиришини жангарилар услубидаги трейлерда ифодалади. Ушбу видеоёзув жамоанинг твиттердаги саҳифасига жойланган.

Роликка гўёки кинотанқидчиларнинг рецензиялари ва мухлисларнинг футболчи билан шартнома хусусидаги фикрлари акс этган парчалар қўшилган.

Бу ваҳимали роликда катта трансфер ҳақида гап кетаётгандек ҳаракатлар қилинган, аслида бу жамоанинг захира футболчисидир. У клуб сафига ўтган йил ёзида келиб қўшилганди. Жамоа ўтган мавсумда АПЛда саккизинчи ўринни эгаллаган.