«Манчестер Сити» Уокер трансферини эълон қилди
July 14, 2017, 7:58 p.m. 3684

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кайл Уокер фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Бугун шаҳарликлар 27 ёшли футболчини трансферини расман эълон қилди. 

Уолкер «Манчестер Сити» билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ҳимоячи 2-рақам остида майдонга тушади. 

«Манчестер Сити» билан шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. Янги жамоада фаолиятимни бошлашни интиқ кутмоқдаман. Клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола дунёдаги энг ҳурматга лойиқ мураббийлардан ҳисобланади. У менинг янги босқичга чиқишмда ёрдам беришини ҳис қилмоқдаман», – деди Уолкер. 

Аввалроқ трансфер нархи 50 млн фунт стерлингни ташкил қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

2016/17 йилги мавсумда Уолкер АПЛда 33та ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган.