"Барселона" янги мавсумолди илк машғулотини ўтказди
July 14, 2017, 2:12 a.m. 2462

"Барселона" мавсумолди машғулотларни бошлаб юборди. Янги мавсумни Эрнесто Вальверде қўл остида бошлайдиган клубнинг илк машғулотида Месси, Иньеста ва Неймар иштирок этмади. 

Каталонияликлар мавсум бошлангунга қадар АҚШга турне уюштириб, Халқаро чемпионлар кубогида иштирок этади. Жамоа ўзининг илк ўйинини 23 июль куни "Ювентус"га қарши ўтказади.